Makro’да гўштлар орасида юрган суварак видеоси тарқалди — видео

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Нукус кўчасида жойлашган “Makro” супермаркетларидан бирининг филиалида суварак гўштлар орасида юргани аниқланди. Маҳсулотлар ичида яна қандай ҳашаротлар юриши номаълум. СЭС ҳозирча воқеага эътибор қаратгани йўқ.

Фото: видеодан кадр

“Makro” супермаркетларининг Тошкент шаҳри Нукус кўчасида жойлашган филиалида суварак гўшт устида югуриб юргани аниқланди. Ижтимоий тармоқларда бу бўйича видео тарқалди.

Видео муаллифи товуқ гўшти солинган витрина ортида суварак ҳаракат қилаётган пайтни суратга олган. Маҳсулотлар орқали қанча бошқа ҳашаротлар ҳаракатланиши номаълум.

СЭС ҳозирча воқеага эътибор қаратгани йўқ.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.