Ўзбекистон бўйлаб ҳаво иссиқ бўлади, фақат Хоразмда ёмғир ёғиши мумкин

O‘zbekiston

12 июль куни Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 38° атрофида бўлади. Фақат Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Ситуатив

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Бироз булутли ҳаво бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҚИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Баъзи жойлар бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг тўзон кўтарилиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

БУҲОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг тўзон кўтарилиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Кечаси 21-26, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Жойларда бироз булутли бўлиши мумкин, айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.