Ўзгидрометнинг хабар беришича, бутун иш ҳафтаси давомида Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +36...+39 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +40...+41 даражагача иссиқ бўлади.
Чоршанбадан жумагача иссиқлик 2-3 даражага ошиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво +38...+41 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +42...+43 даражагача иссиқ бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда қисқа муддатли 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.
Тошкентда 22-25 июль кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати +39…+41 даражагача кўтарилади.