Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш ҳажми камаймоқда

O‘zbekiston

Ўзбекистон корхоналари биринчи ярим йилликда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камроқ газ ва нефть қазиб олди. Айни вақтда Қозоғистоннинг «QazaqGaz» компанияси Россия газининг Ўзбекистонга транзитини уч баробарга ошириш ниятида.

Фото: Ситуатив

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон корхоналари томонидан 22,3 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга камдир.

Йил давомида нефть қазиб олиш ҳам қисқарди: 391,3 минг тоннадан 364,6 минг тоннагача. Бироқ, республикада кўмир қазиб олиш, аксинча, 5,9 фоизга ошиб, 2,6 миллион тоннага етди.

Жорий йилнинг май ойида Қозоғистоннинг Қазахгаз компанияси Россия газининг Ўзбекистонга транзитини ҳозирги 3,5 миллиард куб/метрдан 11 миллиард куб/метргача ошириш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 1 июль ҳолатига кўра 809,5 миллион долларлик кўк ёқилғи харид қилинди, бу ўтган йилга нисбатан тўрт баробар кўпдир.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.