Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг энергетика сектори ва молия бозоридаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 400 млн доллар ажратади, деб хабар қилди банк матбуот хизмати.
300 млн долларлик кредит хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва молиявий барқарорликни рағбатлантириш мақсадида энергетика секторининг тузилмаси, ҳуқуқий ва меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш учун фискал ёрдам беради.
100 млн долларлик кредит молиявий операциялар ва хизматларни тартибга солиш учун бозор конъюнктурасини яхшилашга, шунингдек, Ўзбекистон капитали ва пул бозорларини ривожлантириш учун талаб ва таклиф назоратини оширишга қаратилган тартибга солиш ва институционал ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди.