Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан унга иккита зотдор от совға қилди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзининг Telegram каналида ёзди.
«Унинг бу олийжаноб жонзотларга бўлган меҳрини билганим учун, ишонаманки, унга бу совға ёқади. Отлар ҳали ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда ўзини кўрсатишга улгурган», — деб ёзади у.
Рамзан Қодиров, шунингдек, Ўзбекистон президентига ва республика аҳолисига фаровонлик тилаб, самимий тилаклар билдирган.
«Биз жуда фахрланамиз ва ҳудудларимиз ўртасида мустаҳкамланган яқин қардошлик муносабатларини қадрлаймиз. Албатта, бу борада Шавкат Миромоновичнинг шахсан ўзи катта ҳурматга сазовор. Биз фаол тажриба ва билим алмашмоқдамиз, бу ҳам Чеченистон Республикаси, ҳам Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшмоқда», — дея қўшимча қилди Рамзан Қодиров.