30 июль куни Санитария-эпидемиология қўмитасининг Бектемир тумани бўлими томонидан Қўйлиқ бозорида рейд ўтказилди, деб хабар бермоқда СЭҚ матбуот хизмати.
Бозорда санитария қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, мутахассислар томонидан 101 килограмм бузилган банан, 21 килограмм тайёр салат, 45 литр нордон сут ва 32 килограмм тайёр овқат аниқланган.
Бир неча марта огоҳлантиришларга қарамай, бозордаги вазият ўзгармади.
Ҳозирда бозор фаолияти тўхтатилган. Объектнинг санитария ҳолати яхшиланмагунча ва мутахассислар унинг стандартларга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқармагунча бозор ўз ишини тикламайди.