Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов электромобиллар олиб киришда божлар қайтарилиши ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу масалани диққат билан ўрганиб, кейин ўз фикрини билдирган.
«Бож тарифларининг ноль қийматда сақланиб қолиши Хитой электромобилларининг сифатли хизмат кўрсатиш ва ҳеч қандай кафолатларсиз оммавий равишда мамлакатимизга кириб келишига сабаб бўлади. Alixpartners консалтинг фирмаси экспертларининг фикрича, 2030 йилга бориб, Хитойда электромобил ишлаб чиқарувчи 137 та компаниядан фақатгина 19 таси даромадли бизнес сифатида сақланиб қолади. Табиийки, қолган банкрот компаниялар ўз электромобилларини божхона божлари йўқ бўлган мамлакатларга олиб киришга уринади. Истеъмолчилар эса маҳаллий шароитларга мос бўлмаган, сифатли хизмат кўрсатиш имконияти йўқ бўлган электромобилларни сотиб олиш орқали катта харажатларга дучор бўлишлари мумкин», — деди Даврон Вахабов.
Шунингдек, батареяни қайта ишлаш масаласи бутун дунёда ҳамон долзарблиги қайд этилган. Айни пайтда бу йўналишда лойиҳалар мавжуд эмас.
«Электромобиллар учун тарифлар гибрид автомобиллар тарифлари билан тенг бўлиши, аккумуляторларни қайта ишлаш лойиҳалари учун маблағ яратиш ва янги технологияларни жалб қилиш керак», — дейди Даврон Вахабов.