Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг олти ойида давлат бюджети тақчиллиги 29 трлн сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда регулятор ҳисоботида айтилади.
Йил давомида ғазна даромадлари 18,3% га ошиб, 121 трлн сўмни, харажатлари эса 16% га ошиб, 150 трлн сўмни ташкил этди.
Иккинчи чоракда бозор иштирокчилари молиявий шароитнинг юмшашини кутдилар, бу эса бюджетдан молиялаштиришнинг ички манбалардан ташқи манбаларга қисман қайта тақсимланишига олиб келди. Май ойида 1,55 млрд долларлик евробондлар жойлаштирилди.
Валюта иккинчи чоракда 0,5% га мустаҳкамланди ва қарз воситаларининг таъсири туфайли йил бошидан буён 1,8% га қадрсизланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 15,3 млн сўм ёки 1,2 минг долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1% га кўпдир.