Мирзиёев Япониядаги зилзила туфайли Ўзбекистонга ташрифини тўхтатган Кишида билан телефон орқали суҳбатлашди

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. Аввалроқ япон расмийси Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатларига боришга ваъда берган, бироқ Японияда кучли зилзила содир бўлиши хавфи туфайли ташрифини бекор қилганди.

Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Япония томонининг «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган мамлакатимизга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.

Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.

Mavzuga oid materiallar