Япониянинг «NHK» телеканали Ўзбекистон ҳақида фильмлар тайёрламоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ижодий гуруҳнинг ташрифи Япониядан келаётган сайёҳлар сонини кўпайтириш, Ўзбекистон шаҳарларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган.
Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Зомин ва Бўстонлиқ туманлари сайёҳлик инфратузилмаси, шунингдек, сайёҳлик жойлари ва мамлакатнинг бой маданий мероси ҳақида фильмлар суратга олиш режалаштирилган.
Дастурда Ўзбекистондаги япониялик сайёҳлар ҳам иштирок этиб, мамлакатнинг туризм салоҳияти ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашади, дейилади хабарда.