Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов «Янги Ўзбекистон» газетасига эксклюзив интервью берди.
У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган даврларда қўшнилари билан доимий келишмовчилик юзага келгани алоҳида таъкидланган.
«Етти йил олдин чегараларимиз деярли бутунлай ёпилган эди. Биз чегарадаги можаролар ва мина майдонлари, транспорт блокадалари ва юқори савдо тўсиқларига гувоҳ бўлдик. Сув ресурслари, яйловлар ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича давом этаётган келишмовчиликлар очиқ низога айланиб кетиши хавфи бор эди», — деди Абдулазиз Комилов.