Британияликлар COVID-19ʼга қарши эмлаш оқибатлари туфайли компенсация талаб қилди

O‘zbekiston

Тахминан 14 минг британиялик коронавирусга қарши вакциналар туфайли юзага келган асоратлар туфайли тўловларни сўраб расмийларга мурожаат қилди.

Буюк Британияда 14 мингга яқин одам COVID-19ʼ вакциналари туфайли етказилган зарар учун давлатдан товон ундириш учун ариза топширди, дея хабар бермоқда The Telegraph.

Тиббиёт мутахассислари вакцинани касаллик билан боғлайдиган далиллар етарли эмас деб ҳисоблашади ва аризаларни рад этади. Шу билан бирга, 175 та ҳолатда 120 минг фунт стерлинг (тахминан 155 минг доллар) миқдорида компенсация берилди, бу барча топширилган аризаларнинг 2 фоизидан камини ташкил этади.

Маълумки, даъвогарлар қон қуйқалари, орқа мия яллиғланиши, эмланган аъзонинг ҳаддан ташқари шишиши, юз фалажи, шунингдек, инсульт ва юрак хуружлари каби оқибатлар учун тўловлар олган.

Шикоятларнинг қарийб 97 фоизи Британия фармацевтика компанияси AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган беморлардан келиб тушган. Қолган шикоятлар Американинг Pfizer ёки Moderna компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарга тегишли.

Ҳукумат AstraZeneca вакцинасини огоҳлантиришларга қарамай ва ҳатто Германия, Италия, Франция, Испания, Дания, Норвегия, Нидерландия, Швеция ва Латвияда 2021 йил мартигача фойдаланиш тўхтатилганидан кейин ҳам тавсия қилишда давом этди.

Mavzuga oid materiallar