Ўзбекистон газ импортини беш баробарга оширди

O‘zbekiston

Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини беш баравар оширди. Жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида мамлакатга $983,7 млн табиий газ импорт қилинди.

Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини 5 баравар оширди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида мамлакатимизга 983,7 миллион долларлик табиий газ импорт қилинди.

Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 201 миллион долларга тенг бўлган, яъни жорий йилда 2023 йилга нисбатан қарийб беш баробар кўп газ харид қилинган.

Июль ойида Ўзбекистонга 174,2 миллион долларлик газ импорт қилинган, бу ўтган йилнинг июль ойига нисбатан 174 баробар кўпдир (ушбу даврда хориждан 1 миллион долларлик газ харид қилинган).

Чет элдан газ сотиб олиш учун ойлик харажатлар:

  • январь - 35,6 миллион доллар;

  • февраль – 131,1 миллион доллар;

  • март - 193,6 миллион доллар;

  • апрель - 102,6 миллион доллар;

  • май - 108,4 миллион доллар;

  • июнь – 166,3 млн доллар.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.