Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистоннинг барча бешта сиёсий партиясига Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда, шунингдек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, бўлажак сайловларда қуйидаги партиялар иштирок этади:
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП);
Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси;
«Адолат» социал-демократик партияси;
Ўзбекистон Экологик партияси.