Ўзбекистон дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлишига қарамай, унинг импортини бир неча баробар оширди. Бу «Газета.uz» ўрганган Божхона қўмитаси маълумотларидан англашилади.
Йил бошидан буён дизель импорти ҳажми 169,58 млн долларга тенг бўлган 206,9 минг тоннани (1 кг учун 81 цент) ташкил этди, бу 2023 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 22 фоизга (168,97 минг доллар ва 137,5 млн доллар) ва 2022 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 7,3 бараварга (28,2 минг тонна, 23,7 млн доллар) кўпдир.
Ўзбекистонда дизель Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводида, шунингдек, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилади.
2018 йил декабрь ойида «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви собиқ раиси Баҳром Ашрафхонов GTL синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш заводининг қурилиши бензин ва нефть маҳсулотлари нархини, шунингдек, авиакеросин ва дизель импортини пасайтириш имконини беришини маълум қилганди.
Завод ишга туширилгач, 3,6 миллиард куб метр газни қайта ишлаб, 1,5 миллион тонна «Евро-5» стандартидаги синтетик суюқ ёнилғи, жумладан, 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизель, 431 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши қайд этилган.