Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг икки шаҳри биродар бўлди

O‘zbekiston

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Озарбайжон бизнес-форумида Жиззах ва Губа, Шаҳрисабз ва Бейлаган биродарлашган шаҳарларга айлангани маълум бўлди.

Фото: АЗЕРТАДЖ

Пойтахтда Ўзбекистон–Озарбайжон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки давлат шаҳарлари ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш каби қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги (АЗЕРТАДЖ).

Шундай қилиб, Жиззах ва Губа, Шаҳрисабз ва Бейлаган биродарлашган шаҳарларга айланди.

Бундан ташқари, давлатлар энергетика, таълим, логистика ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган форумда 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.