Рақобат қўмитаси «Агробанк»нинг Навоий филиалига нисбатан иш қўзғатди

O‘zbekiston

Рақобат қўмитаси «Агробанк»нинг Навоий вилоят бошқармасига қарийб 2,1 миллиард сўмлик тендер савдоларида қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйгани учун тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Агробанк»нинг Навоий филиалига тендер савдоларида қонунбузарлик содир этгани учун иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Қўмитанинг аниқлик киритишича, давлат харидлари портали орқали умумий қиймати 2,6 миллиард сўмлик 10 та тендер савдолари ўтказилганда корхона томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талаблари бажарилмаган.

Хусусан, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нотўғри баҳо, номувофиқлик белгилари аниқланди.

Mavzuga oid materiallar