12 сентябрь куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТнинг бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши учун кўрилаётган амалий қадамларни муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигини ЖСТ нормалари ва қоидалари билан уйғунлаштириш соҳасида эришган сезиларли ютуқлари ва бошқа ижобий ўзгаришлар қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш жараёни 1994 йилда бошланган, аммо 2005 йилда ўша пайтда олиб борилган ўзини ўзи таъминлаш сиёсати туфайли тўхтатилган эди.
2023 йил 14 март куни Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон ушбу тадбир давомида ЖСТнинг учта аъзоси билан товарларни бозорларга киритиш бўйича икки томонлама музокаралар якунланганини эълон қилди.
Кейинги қадам сифатида Ўзбекистонга ЖСТ котибияти қўшилиш бўйича мажбуриятлар пакетининг бир қисми бўладиган ишчи гуруҳ ҳисоботига қадар фактологик хулосани янгилаши учун музокаралар учун қўшимча материалларни тақдим этиш тавсия этилади.
Фойда нимада?
ЖСТга кириш — бу қоидаларга асосланган интизомни, очиқ ва интеграциялашган савдо тизимини жорий этиш бўйича сиёсий қарор бўлиб, у иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларига таъсир кўрсатиши мумкин.
ЖСТга аъзо бўлиш ёки ташкилотга аъзо бўлишга интилиш савдо ҳамкорлари ва инвесторларга мамлакатнинг очиқ иқтисодиётга содиқлигини аниқ кўрсатади. Бу эса савдонинг кенгайишига, хорижий инвестициялар ва технологик билимларнинг кириб келишига ёрдам беради, шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади.