Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «United Payment Solution» акциядорлик жамиятида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш лицензиясини лицензия олинган пайтдан бошлаб бир йил давомида фаолият юритилмагани сабабли қайтариб олди. Шунингдек, компания тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди.
«United Payment Solution» 2023 йил март ойида ташкил этилган бўлиб, компьютер дастурлаш билан шуғулланган. Ўша йилнинг август ойида у Марказий банкдан тўлов фаолияти учун лицензия олди.
«United Payment Solution» раҳбари Рустам Гизатуллин. У АЖ сифатида қайта ташкил этилгунга қадар ягона таъсисчи ҳисобланган.