17 сентябрь куни Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги билан Яшил иқтисодиёт соҳасида қўшма молиялаштириш механизми (JCM) доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар JCM (Joint Crediting Mechanism) доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, иссиқхона газлари ташламаларини камайтиришга қаратилган JCM лойиҳаларини амалга ошириш қоидалари ва механизмларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишларини такомиллаштириш ва тасдиқлаш бўйича ишларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ушбу тартиб қоидалари ва механизмлари тасдиқлангандан сўнг Қўшма кенгаш JCM доирасида лойиҳа таклифларини қабул қилиши ва икки мамлакат инвестицияларини жалб қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва қисқа муддатда JCM лойиҳаларини амалга ошириш қоидалари ва механизмларини тасдиқлаш тўғрисида келишиб олди.