Тошкентда BYD ҳайдовчиси 9 ёшли қизни уриб юборди

O‘zbekiston

Тошкентнинг Сергели туманида BYD ҳайдовчиси катта тезликда 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қизча олган жароҳатлари туфайли шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

19 сентябрь куни соат 13:45 атрофида Тошкентнинг Сергели туманида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот котиби Нилуфар Исахонова «Взгляд.uz»га маълум қилди.

BYD ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли биринчи синф ўқувчисини уриб юборди. Кейин болани бир неча метр четга улоқтирди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қизалоқ шифохонага олиб кетилаётган вақтда олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar