Яқин йилларда Қозоғистон Ўзбекистонга 22 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериши мумкин, деди QazaqGaz бошқаруви раиси ўринбосари Акан Айдын.
Жорий йил якунига кўра, компания Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини 6 миллиард куб метрга етказишни режалаштирмоқда. 2026 йилга бориб, етказиб бериш 11,7 миллиард куб метрга етади ва келажакда яна икки баравар ошиши мумкин.
Транзит учун совет даврида қурилган газ қувурлари тизимидан фойдаланилади, улар орқали Туркманистон ва Ўзбекистон конларидан СССРнинг Европа қисмига газ етказиб берилган. Постсовет даврида Ўзбекистон 2020 йилгача Россияга газ сотишда давом этди.
2024 йилнинг саккиз ойи якунларига кўра, Ўзбекистон ички истеъмолнинг ўсиши ва қазиб олиш ҳажмининг пасайиши фонида газ импортини 5,7 бараварга оширди.