World Justice Project платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон қонун устуворлиги бўйича глобал рейтингда 78 ўринни эгаллади. Мамлакат ўз индексини 0,50 баллга яхшилади.
Марказий Осиёда энг яхши натижа Қозоғистонга тегишли бўлиб, республика рейтингнинг 65 поғонасидан жой олган. Қирғизистон 103 ўринни эгаллади.
Туркманистон ва Тожикистон рейтингга киритилмади. Рўйхатга жами 142 та давлат киритилган.