Бош прокуратура Тошкент аэропортидаги аёлнинг ўлими ҳақида хабарларни рад этди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропортида божхона текширувини кутиб турган аёл вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, фуқаро шифохонага етказилган, ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропортида божхона кўригини кутиб турган аёл вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Взгляд.uz» сўровига кўра, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Бугун, 8 октябрь куни Дубай-Тошкент рейси билан келган 1986 йилда туғилган аёлнинг соғлиғи ёмонлашди. Сабаби номаълум.

Айни пайтда аёл шифохонага ётқизилган ва зарур тиббий ёрдам олмоқда.

Mavzuga oid materiallar