Ўзбекистон ҳукумати 9 октябрдан бошлаб қўлда терилган 1 кг пахта учун 2500 сўм тўлашга қарор қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
«Бу нарх аҳолимиз даромадини оширишга хизмат қилади. Масалан, бир оиланинг 4 нафар аъзоси кунига 400 кг пахта териб, 1 млн сўм даромад олса, бу оиланинг қолган 20-25 кунлик даромади 20-25 млн сўмни ташкил этади», — деди ҳоким маслаҳатчиси Аҳрор Содиқов.
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида теримчилар пахта йиғим-теримидан оммавий воз кечгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
Уларнинг айтишича, 2023 йилда 1 кг терилган пахта учун уларга 2000 сўмдан ҳақ тўланган бўлса, бу йил 1 кг терилган пахта учун 1600 сўмдан таклиф қилинган
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.