Глобал очарчилик индексининг (Global Hunger Index) янгиланган рейтингида Ўзбекистон энг паст очарчилик даражаси қайд этилган 22 мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонда умумий аҳолининг 2,5 фоизидан камроғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекади. Шунингдек, болаларнинг 6,5% да ўсишнинг кечикиши, 2,4% да ҳолсизлик белгилари кузатилди. Беш ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси 1,3 фоиздан ошмайди.
Таъкидлаш жоизки, бу мамлакат «жиддий» очарчилик рўйхатига киритилган 2000 йилдан бери республика учун энг яхши кўрсаткичдир.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида вазият қуйидагича: Қозоғистон— 25 ўрин, Қирғизистон — 36 ўрин, Туркманистон — 50 ўрин, Тожикистон — 65 ўрин. Бироқ, ушбу мамлакатларнинг деярли барчаси очлик даражаси «паст» бўлган иштирокчилар рўйхатида, фақат Тожикистон «ўртача» тоифада.
Афғонистон 127 иштирокчи орасида 116 ўринни эгаллади. Бу мамлакатда озиқ-овқат билан боғлиқ салбий вазият мавжудлигини англатади. Афғонистондан ташқари, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Шимолий Корея ва Сурия «жиддий» очарчилик муаммолари тоифасига кирди.
Индекснинг қуйи қисмида вазият «хавотирли» деб ҳисобланган давлатлар жойлашган. Бу ерда Африка мамлакатлари — Чад, Жанубий Судан, Сомали, шунингдек Мадагаскар бор.