Мексика ва АҚШ чегарасида мигрантлар иссиқда ҳалок бўлмоқда

Ўзбекистон

АҚШ ва Мексика чегарасида 100 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди. Мутахассисларнинг фикрича, деярли барча ўлимлар иссиқ билан боғлиқ бўлган.

Фото: AFP

2024 йилда АҚШ ва Мексика чегарасида 108 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Деярли барча ўлимлар иссиқ билан боғлиқ эди. The Guardian маълумотларига кўра, сўнгги икки йил ичида АҚШ ва Мексика чегараси яқинидаги Ню-Мексикода атиги беш йил олдингига қараганда ўн баравар кўп муҳожир ҳалок бўлган.

2024 йилнинг саккиз ойи давомида 108 нафар марҳумнинг жасади Эл-Пасодан 16 километрдан камроқ масофада топилган. 2023 йилда 113 нафар муҳожирнинг қолдиқлари штатнинг Мексика билан чегараси яқинида топилган. 2020 йилда 9 та жасад топилган бўлса, 2019 йилда улар 10 тани ташкил этган.

Айнан шу туманда нега шунча одам ҳалок бўлаётгани номаълум. Кўпгина экспертлар буни мигрантлар экстремал ёз ҳароратида хавфли бўлиши мумкин бўлган йўналишларда контрабандачилар томонидан олиб ўтилаётгани билан изоҳламоқда.

Мавзуга оид материаллар