Турсунов Отабек Равшанбекович Тошкент вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк тизими, солиқ солиш, давлат активларини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Эркин Муҳитдинов ишдаги камчиликлари ва вазифаларни қониқарсиз бажаргани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.