«Ўзбекистон таълимни ривожлантириш йўлида ноёб қадам ташлади», — дейди профессор Ҳеррманн

O‘zbekiston

Мюнхен техника университети профессори Волфганг Херрманн Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг панель сессияси доирасида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ривожланиш ҳақида сўзлаб берди.

Вольфганг Херрманн / Ташкент / Renaissance Hall

«Янги Ўзбекистонда таълим тизимини трансформация қилиш ва унинг сифатини ошириш» мавзусидаги панель сессияси доирасида Мюнхен техника университети профессори Волфганг Херрманн Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон таълимни ривожлантириш йўлида ўзига хос қадамлар қўймоқда ва бу борада фаол ҳаракат қилаётган давлатлардан бири ҳисобланади.Профессор мамлакатимизда мактаб ва олий таълимни ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Айниқса, профессор ўзи фахрий президенти бўлган Президент мактаблари ва «Янги Ўзбекистон» университетини таълим соҳасидаги ташаббуснинг ёрқин намунаси деб атади.

Волфганг Херрманннинг фикрича, бугунги панель сессияси ва Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари ҳақидаги қарашлар келажакни таълим ривожи билан боғлайдиган мамлакат учун муҳимдир.

Mavzuga oid materiallar