Ҳаммаси ҳалок бўлди: Тошкентда Gentra ҳайдовчиси икки пиёдани уриб, дарахтга урилди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Gentra» русумли автомашина ҳайдовчиси юқори тезликда кетаётганда икки пиёдани уриб, дарахт танасига бориб урилган. Ҳайдовчи ва пиёдалар воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда яна бир жиддий ЙТҲ содир бўлди, унинг давомида Gentra тезликда икки пиёдани уриб, дарахтга учиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати«Взгляд.uz»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, авария 22 октябрь куни соат 6:20 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Gentra ҳайдовчиси тезликда икки пиёдани уриб, дарахт танасига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar