600 дан ортиқ депутатликка номзодлар ногиронлиги бор

O‘zbekiston

МСК бўлажак парламент сайловига тайёргарлик жараёнида ногиронлиги бўлган шахсларга қандай эътибор қаратилаётгани ҳақида маълумот берди.

Фото: Иллюстрация / saylov.uz

Бўлажак сайловларда 832 минг нафар ногиронлиги бўлган фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, шундан 105 минг нафари овоз беришда иштирок этиш учун қўшимча кўмакка муҳтож.

Уларга ўз хоҳиш-иродасини билдириш имкониятини таъминлаш мақсадида 16 мингга яқин кўнгиллилар жалб этилди.

Бундан ташқари, сайлов участкаларида кўришида нуқсони бўлган фуқаролар учун бўртма-нуқтали шрифтли трафаретлар тақдим этилди. Заиф кўрувчи ва кўзи ожиз сайловчилар учун оптик лупалар тақдим этилди.

Сайлов участкаларининг барча бинолари пандуслар ёки ёрдам чақириш тугмалари, шунингдек, яширин овоз бериш кабиналари билан жиҳозланган.

Таъкидлаш жоизки, инклюзивлик нафақат сайловчиларга, балки сайлов комиссиялари аъзоларига ҳам татбиқ этилади. Комиссияларда 1343 нафар ногиронлиги бўлган вакиллар фаолият юритмоқда.

Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар орасида 616 нафари ҳам ногиронлиги бор.

Mavzuga oid materiallar