Ўзбекистонда давлат органларидаги ходимлар сони қисқартирилади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда давлат органлари ходимлари сони оптималлаштирилмоқда. Қарийб уч минг киши ишдан бўшатилади. Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Фото: Ситуатив / Depositphotos

Ўзбекистонда давлат органларидаги ходимлар сонини оптималлаштириш амалга оширилади. Тегишли фармонни [таҳририят ихтиёрида мавжуд] президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 70 та давлат органи, жумладан 21 та вазирлик, 14 та қўмита, 26 та агентлик ва 9 та инспекция фаолият юритмоқда. Ушбу органлардаги ходимларнинг максимал сони 53 560 кишини ташкил этади.

Илгари бу рақам 56 509 киши бўлиб, 5,2 фоизга (2949 та штат бирлиги) қисқарган.

Давлат буджетидан молиялаштириладиган ходимлар сони 51 950 нафардан 49 105 нафарга (2845 нафар), буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан эса 4919 нафардан 4455 нафарга (464 нафар) камайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 580 нафар ходимни қисқартириб, 5626 нафарга етказади, ўринбосарлар сони эса 7 нафардан 8 нафарга кўпаяди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ходимлар сони 1024 нафарга (336 нафар камаяди), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида эса 3234 нафарга (1416 нафар камаяди) етади.

Божхона қўмитасида ходимлар сони 693 нафарга камайиб, 4690 нафарга, Оила ва хотин-қизлар қўмитасида эса 152 нафардан 585 нафарга (+433) кўпаяди.

Бундан ташқари, вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг максимал сони 52-57 нафардан 61-70 нафарга оширилиб, уларнинг умумий сони 763 нафарни ташкил этади.

Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимлари сони

Mavzuga oid materiallar