9 ноябрь соат 18:30 да Кинематография саройида (собиқ «Панорама») Турк киноси куни бўлиб ўтади. Кинематография ихлосмандлари олдида машҳур турк хонандаси Элиф Бусе Доган иштирок этади.
Барча ташриф буюрувчилар учун кириш бепул бўлади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, сарой 5 мингга яқин кишини сиғдира олади. Қўшимча маълумотларни +998 90-099-82-26 ва +998 99-107-88-09 телефонлари орқали билиб олишингиз мумкин.
Элиф Бусе Доган 1993 йилда Туркиянинг Коджаэли шаҳрида туғилган. 2008 йилда Кожаэли муниципалитет консерваториясининг турк халқ мусиқаси факультетини тамомлаган. Кейинчалик Истанбул техника университети ва Туркия давлат мусиқа консерваториясини тамомлаган.
Даган Instagramʼда қарийб 2,5 миллион, YouTubeʼда эса 400 мингга яқин обуначига эга.