Тошкент метрополитенида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркак 4 суткага қамалди

O‘zbekiston

Суд Тошкент метросида вояга етмаган йўловчига тегажоғлик қилган 34 ёшли эркакни 4 суткалик қамоққа ҳукм қилди.

Фото: Взгляд.uz

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди пойтахт метрополитени вагонида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркакни тўрт суткага маъмурий қамоққа олди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

30 октябрь куни метро вагонида 34 ёшли эркак ўзига нотаниш вояга етмаган қизнинг орқасидан ва пастроғидан ушлаб кўрди. Қиз станциядаги навбатчига бу ҳақда маълум қилган, ҳуқуқбузар қўлга олинган.

Суд мажлисида эркак айбига иқрор бўлиб, қилмишига пушаймонлигини билдирди ва суддан жазони енгиллаштиришни сўради.

Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий тегажоғлик) билан айбдор деб топиб, айбдорга 4 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

Mavzuga oid materiallar