Наманганда мактаб ўқувчиси трактор прицепидан йиқилиб, ҳалок бўлди

O‘zbekiston

Наманган вилоятининг Поп туманида 9-синф ўқувчиси пахта ортилган трактор аравасидан қулаб тушиб, вафот этди. Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилоятининг Поп туманида 9-синф ўқувчиси пахта ортилган трактор аравасидан қулаб тушиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Взгляд.uz»га маълум қилди.

Ҳодиса 3 ноябрь куни содир бўлган. Ҳаракатланаётган тракторнинг тиркамаси руль торткиси цинганлиги сабабли узилиб, зовурга қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида 15 ёшли бола ҳаёт билан боғлиқ бўлмаган тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar