Ўзбекистон президенти ва Греция бош вазири Бокуда бўлиб ўтган CОP29ʼда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев ва Кириакос Мицотакис сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, маданий ва сайёҳлик алмашинувларини кенгайтиришга келишиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бокуда бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича CОP29 конференцияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Греция бош вазири Кириакос Мицотакис билан учрашди.

Учрашувда сиёсий ва савдо-иқтисодий йўналишларга эътибор қаратган ҳолда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Етакчилар товар айирбошлашни кўпайтириш, фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Маданий ва сайёҳлик алмашинувларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, келгуси йилда Афинада сиёсий маслаҳатлашувлар ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини Тошкентда ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар муҳим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.