Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар ўнлигига кирди

O‘zbekiston

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон 119,6 тоннадан ортиқ олтин қазиб олиб, 10-ўринни эгаллади. Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Хитой, Россия ва Австралия етакчи ўринларни сақлаб қолмоқда.

Манба: fool.com

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, 2023 йилда Ўзбекистон 119,6 тоннадан зиёд олтин қазиб олиш ҳажми бўйича дунёда 10-ўринни эгаллаган.

Бу кўрсаткич бўйича Хитой, Россия ва Австралия пешқадамлик қилмоқда. Улар мос равишда 378, 321 ва 293 тонна олтин қазиб олишган.

30 октябрь куни олтин нархи тарихий юқори чўққига кўтарилди. Бунга АҚШ Федерал захира тизимининг асосий фоиз ставкасини 0,5 фоизга пасайтириши туртки бўлди.

Mavzuga oid materiallar