Ўзбекистон ва Қозоғистон агросектор мутахассисларини ишга жойлаштиришга келишиб олди

O‘zbekiston

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Қозоғистоннинг «Атамекен-Агро» агрохолдинги раҳбарияти билан онлайн музокаралар ўтказди. Қозоғистоннинг «Атамекен-Агро» холдинги 2025 йилда Ўзбекистондан 169 нафар ходимни қабул қилади.

Фото: nur.kz

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти Кўкшетау шаҳрида жойлашган «Атамекен-Агро» агрохолдинги раҳбарияти билан онлайн музокаралар ўтказди.

Тадбир Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги «Меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.

Музокараларда холдинг раиси ўринбосари Максим Уланов ва кадрлар бўлими ходимлари иштирок этди. Ўзбекистондан малакали мутахассисларни хавфсиз ва қонуний ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Холдинг раҳбариятининг маълум қилишича, 2025 йил учун хорижий ишчилар учун 120 та квота ажратилган бўлиб, уларнинг сонини 500 тага етказиш имконияти мавжуд.

Учрашув якунида томонлар келгуси йилда Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни ишга жойлаштиришга келишиб олдилар.

Mavzuga oid materiallar