Барқарорлик рейтинги юқори бўлган корхоналар солиқ текширувларидан озод қилинади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда «ААА» рейтингига эга компаниялар солиқ текширувларидан озод этилади, жиноий ишлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.

Ўзбекистонда «ААА» рейтингига эга компаниялар солиқ текширувларидан озод этилади, жиноий ишлар билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳақдаги ҳужжатни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.

Шунингдек, ушбу тоифадагилар учун ҚҚСни қайтариш қўшимча текширувларсиз бир кун ичида амалга оширилади.

Барқарорлик рейтинги юқори бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ортиқча тўланган солиқлар (ҚҚСдан ташқари) энди уч кун ичида қайтарилади.

Mavzuga oid materiallar