Мудофаа вазирлиги йўлларда техника ҳаракатланиши ҳақида огоҳлантирди

O‘zbekiston

Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режали машғулотлар ўтказилмоқда. Мудофаа вазирлиги фуқароларни ҳарбий техникаларнинг йўлларда ҳаракатланишида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилишга чақирди.

18 ноябрь куни Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режали ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан фуқароларга ҳарбий техникаларнинг йўлларда ҳаракатланиши вақтида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш тавсия этилади.

Шарқий ҳарбий округ Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олади.

Шунингдек, бошқарма электрон ОАВ ва блогерларга мурожаат қилиб, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотмаслик учун маълумотларни бузиб кўрсатмасликни сўради.

Mavzuga oid materiallar