Танзила Нарбаева учинчи муддатга Сенат раиси этиб сайланди

O‘zbekiston

Олий Мажлис Сенатининг 19 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида раҳбарлик лавозимларига номзодлар кўрсатилди. Президент Шавкат Мирзиёев Танзила Нарбаеванинг хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқларини таъкидлаб, уни раис лавозимида сақлаб қолишни таклиф этди. Шунингдек, Содиқ Сафоев ва Аманбай Ўринбоев раис ўринбосарлари лавозимига тавсия қилинди.

Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловларидан кейинги биринчи мажлиси 19 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда асосий лавозимларга номзодлар таклиф этилгани ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, Сенат раиси лавозимига Танзила Нарбаева номзодини илгари сурди. У Норбоеванинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги катта тажрибасини таъкидлади, шунингдек, унинг фаолияти туфайли аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги вазият яхшиланганини алоҳида қайд этди.

Бундан ташқари, Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Содиқ Сафоев, раис ўринбосари лавозимига эса Аманбай Ўринбоев номзоди тавсия этилди.

Mavzuga oid materiallar