Сурхондарёда тадбиркорнинг 9 та BYD русумли автомобили мусодара қилинди

O‘zbekiston

Бойсун туманидаги тадбиркор солиқ идоралари ва юридик шахслар олдидаги қарзларини қўшганда 14 млрд сўмдан ортиқ қарздор бўлган. Унинг компанияси ҳисоб рақамлари блокланган, мол-мулки, жумладан кўчмас мулк ва транспорт воситалари кимошди савдоси орқали сотишга тайёрланмоқда.

Сурхондарё вилоятида Бойсун туманлик тадбиркор 10 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи туфайли 9 та BYD русумли автомобилидан айрилди, деб хабар қилди Мажбурий ижро бюроси (МИБ) матбуот хизмати.

Қарздорга тегишли «Азия-Констракшн» МЧЖ солиқ органлари ва юридик шахслар олдида 14 миллиард сўмдан ортиқ қарз тўплаган. Натижада МИБ ходимлари компаниянинг ҳисоб рақамларини блоклаган ва унинг мол-мулкидан фойдаланишни тақиқлаган.

Чекловлар остига кўчмас мулк, учта махсус техника ва 11 та енгил автомобиль, шу жумладан тўққизта BYD русумли машина тушган. Ҳозирда бу мол-мулклар кимошди савдоси орқали сотувга тайёрланмоқда.

Mavzuga oid materiallar