Ўзбекистонда террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган 17 ёшли ўсмир 16 нафар таниши билан қўлга олинди

O‘zbekiston

ДХХ халқаро террористик ташкилот «Ислом давлати»га қўшилишни режалаштирган 17 ёшли ўсмирни 16 нафар таниши билан бирга қўлга олди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда террорчилик ташкилоти сафларига қўшилмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 17 ёшли К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолганини аниқладилар.

К.И. ва унинг 16 нафар яқин таниши ноқонуний уюшмага бирлашиб, кейинчалик «Ислом давлати» террорчилик гуруҳига қўшилишни режалаштирганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar