Президент транспорт соҳасини ислоҳ қилиш дастурини ишлаб чиқишни топширди

O‘zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасини ислоҳ қилиш дастури ва «йўл харитаси»ни тайёрлашни топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасини ислоҳ қилиш дастури ва «йўл харитаси»ни тайёрлашни топширди. Бу ишга консалтинг компаниясини жалб этиш зарур.

Шунингдек, йиғилишда Uzbekistan Airports компанияси кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ошириш ва хусусий шерикликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Самарқанд аэропорти хусусий бошқарувга ўтказилгандан сўнг, парвозлар ва йўловчилар сони беш баробар ошди. Энди Наманган, Андижон, Бухоро ва Урганч аэропортлари олдида ҳам худди шундай вазифалар турибди.

Йил охирига қадар аэропортларда қўшимча хизматлар сонини икки бараварга кўпайтириш ва даромадларни 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Халқаро ресурсларни жалб этиш ва Навоий аэропорти терминали имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш чоралари ишлаб чиқилди.

Mavzuga oid materiallar