Бухорода газ портлаши оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди, қизлари куйиш жароҳати олди

O‘zbekiston

Бухоро вилоятидаги хонадонларнинг бирида маиший газ портлаши содир бўлди. Ота-она танасининг 75 фоизидан ортиғини қамраб олган куйишлар туфайли вафот этди. Ҳалок бўлганларнинг икки қизи ҳам жароҳат олди, бироқ уларнинг аҳволи барқарор. Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: BUKHARA NEWS

Бухоро вилояти Жондор туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлгани ҳақида Kun.uz икки мустақил манбага таяниб хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида эр-хотин ҳаёт билан келишмовчи даражада куйиш жароҳати олиб, вафот этди. Уларнинг икки қизи ҳам жароҳат олди, бироқ аҳволи барқарор, яна икки ўғли эса зарар кўрмади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва яқин орада расмий изоҳ берилишини маълум қилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, 22 ноябрь куни Бухородаги ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Mavzuga oid materiallar