
Боксчи Баҳодир Жалолов февраль ойида рингга чиқади
Икки карра Олимпиада чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 6 февраль куни Канаданинг Монреал шаҳрида ўтказади. У профессионал боксдаги карерасига эътибор қаратади ва супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони сари йўлини давом эттиради.