Mavzuga oid materiallar: дўконлар

Нима учун баъзи йирик брендлар Ўзбекистонни тарк этмоқда: Carrefour мисолида кўриб чиқамиз

O‘zbekiston

Ўзбекистон бозорини тарк этаркан, Carrefour дўконлар тармоғи диққат билан ўрганишга арзийдиган сабоқ ва сабабларни қолдирди. Компаниянинг чиқиб кетиш қарори турли омиллар билан изоҳланиши мумкин, мақсадли аудиторияни етарлича ўрганмасликдан тортиб, дўконлар форматининг мамлакат миллий хусусиятларига мос келмаслигигача.

Метро остидаги бўш дўконлар: Яшнобод тумани ҳокимининг асосий муваффақиятсизлиги

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов 2020 йилда инфратузилмани ташкил этиш учун метрополитен остидаги майдонлар ижарага берилиши лойиҳасини эълон қилганди. Factchecknet лойиҳаси муаллифлари 4 йил ичида нима ўзгарганини ва ишлар қанчалик ташкил этилганини текшириб кўрди.

Маданият вазири томонидан реклама қилинган кийим дўкони жаримага тортилди

O‘zbekiston

Июль ойи бошида ижтимоий тармоқларда маданият вазири пойтахтдаги кийим дўконларидан бирининг рекламасида суратга тушгани акс этган видео тарқалганди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан текширув ўтказилиб, дўкон томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилгани аниқланди.

«Korzinka тиш қайрамоқда»: Компания ўзини айбсиз ва Рақобат қўмитасининг баёноти асоссиз дея ҳисобламоқда

O‘zbekiston

Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғининг нотўғри рекламаси бўйича қарор чиқарганди. Қўмита буни реклама қонунчилигининг бузилиши деб ҳисоблади ва компанияга жарима солишга қарор қилди, аммо Корзинка ҳеч қандай кўрсатма олмаганини ва ўзини айбсиз деб ҳисоблаши маълум қилинди.

Korzinka супермаркетлар тармоғига нисбатан иш очилди

O‘zbekiston

«Англеси Фуд» МЧЖга (Korzinka тармоғи) «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузгани учун иш очилди. Рақобат қўмитасига кўра, Korzinka энг паст деб кўрсатган нархлар бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларидаги нархлардан фарқ қилмайди.

Наша таъмли энергетик ичимлиги: СЭС ичимлик хавфсиз эканини тушунтирди

O‘zbekiston

Тошкент супермаркетларида SoStoned деб номланган энергетик ичимлик пайдо бўлди. Ичимлик рекламасида унинг таркибида каннабидиол борлиги айтилган, аммо тест натижалари шуни кўрсатдики, ичимликда ҳеч қандай хавфли нарса йўқ эди. Консерванинг ўзида фақат кеневир хушбўйлиги ишлатилиши айтилади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.