
Ўзбекистонда аёлларнинг қарийб 68 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган
ЮНИСЕФ 2024 йил ҳолатига кўра Ўзбекистондаги болалар ва ўсмирлар аҳволининг глобал вазият таҳлилини, шу жумладан Интернет тармоғининг тарқалиши бўйича баҳолашни тақдим этди. Аёл респондентларнинг 68 фоизи ҳеч қачон тармоққа чиқмаганликларини, эркак респондентлар орасида эса бу кўрсаткич икки баравар пастлигини маълум қилишди — 34%. Шунингдек, аёлларнинг 30 фоизи, эркакларнинг 14 фоизи интернетда мулоқот қилмайди.