Mavzuga oid materiallar: Korzinka

Korzinka хатоларни тан олди ва «Энг арзон нарх» шиорини ўзгартирди

O‘zbekiston

6 сентябрь куни Рақобат қўмитаси ва Korzinka супермаркетлар тармоғининг иши якунлангани маълум бўлди. Ритейлер қўмита қарорига эътироз билдирмасликка қарор қилди ва энг паст нархлар стратегиясининг номини ўзгартирди.

Рақобат қўмитаси Korzinka тармоғига «Энг арзон нарх»ни якунлаш учун муҳлат берди

O‘zbekiston

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси Korzinka супермаркетлар тармоғига эгалик қилувчи Anglesey Food компаниясига муҳлат берди. Аввалроқ компания мижозларни чалғитувчи рекламада айбланиб, жарима тўлашга мажбурланганди.

«Korzinka тиш қайрамоқда»: Компания ўзини айбсиз ва Рақобат қўмитасининг баёноти асоссиз дея ҳисобламоқда

O‘zbekiston

Аввалроқ Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғининг нотўғри рекламаси бўйича қарор чиқарганди. Қўмита буни реклама қонунчилигининг бузилиши деб ҳисоблади ва компанияга жарима солишга қарор қилди, аммо Корзинка ҳеч қандай кўрсатма олмаганини ва ўзини айбсиз деб ҳисоблаши маълум қилинди.

Рақобат қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғини жаримага тортишга қарор қилди

O‘zbekiston

Аввалроқ Korzinka «энг арзон» нархларни эълон қилиб, реклама талабларини бузгани ҳақида хабар берилганди. Компания қоидабузарликни тан олмади. Бироқ Рақобатни ривожлантириш қўмитаси компанияни жаримага тортишга қарор қилди.

Korzinka супермаркетлар тармоғига нисбатан иш очилди

O‘zbekiston

«Англеси Фуд» МЧЖга (Korzinka тармоғи) «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузгани учун иш очилди. Рақобат қўмитасига кўра, Korzinka энг паст деб кўрсатган нархлар бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларидаги нархлардан фарқ қилмайди.